UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди Янгиликлар

"Навбаҳор"га россиялик дарвозабон келди

"Навбаҳор" мавсумлар оралиғидаги селекция ишларини давом эттирмоқда. Айнан шу мақсадда таркибга икки нафар янги футболчи жалб этилди.

Россиялик дарвозабон Илья Гаврилов ва ўтган мавсумни “Пахтакор”да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Беҳруз Саъдиллаевлар шулар жумласидандир.

Гаврилов 2017 йилги мавсумни Волгограднинг “Ротор” клубида ўтказган. Ушбу футболчилар "Навбаҳор"да кўрикдан ўтишмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.

Олдинроқ Наманган клуби машғулотларига қўшилган россиялик футболчи Ацамаз Бураевга эса жавоб берилди.

Шу ўринда, “Навбаҳор”га футболчиларни жалб этиш борасида музокараларни давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.


Бугун Тошкент йиғинида навбатдаги назорат учрашувида "лочинлар" “Сўғдиёна” билан куч синашди. Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга гол киритилмаган бўлса танаффусдан кейин томонлар бир мартадан муваффақият қозонишди. Дастлаб, Дониёр Одилов жиззахликларни олдинга олиб чиққан бўлса кейинчалик Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув давомида футболчиларимиз гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятларни голга айлантира олишмади.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Илья Гаврилов, Авазбек Маматхўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Беҳруз Саъдиллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Зоҳир Пиримов, Илҳом Бойдедаев, Остон Ўрунов, Яннис Линда, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

“Сўғдиёна”га қарши учрашувда Дилшод Шарофиддинов ва Азамат Алланиёзовда кичик жароҳат борлиги сабабли майдонга туша олишмади. Жамоа навбатдаги назорат ўйинини 31 январь куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика