"Навбаҳор"да 30 ёшли украиналик ҳужумчи кўрикдан ўтади
28 янв 2021 19:29
Янгиликлар
"Навбаҳор"да 30 ёшли украиналик ҳужумчи кўрикдан ўтади
Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Тошкентда олиб бораётган “Навбаҳор” сафига янги легионер қўшилди.
Бу украиналик ҳужумчи Юрий Коломоец бўлиб, у 1990 йилнинг 22 мартида Украинанинг Кривой Рог шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Кривбасс” (Кривой Рог, 2007 - 2010 йиллар), “Нефтяник - Укрнефть” (Ахтирка, 2008 йил), “Горняк” (Кривой Рог, 2010 - 2012 йиллар), “Александрия” (Александрия, 2013-2015 йиллар), “Ворскла” (Полтава, 2016, 2017 -2019 йиллар), Венгриянинг МТК (Будапешт, 2017 йил) жамоаларида тўп сурган.
Коломоец ўтган мавсумда Эстониянинг “Левадия” (Таллин) клубида ўйнаган.
Ушбу футболчи жамоа машғулотларига эртадан қўшилади ва унинг хатти – ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, тажрибали ҳужумчи билан шартнома имзоланади.
Реклама
Фикрлар