UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

"Навбаҳор": Ёшларимиз дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз дуранг ўйнашди

Мавсумга тайёргарликни Александр Лян ва Шерзод Жўраевлар бошчилигида олиб бораётган ёшлар ҳам назорат ўйинини ўтказишди.
Ёшларимиз “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида биринчи лига вакили “УзДонгЖу” жамоаси билан куч синашишди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлсада, ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ўзларини кўрсатишга уринишди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Яъни томонлар 1:1 ҳисоби билан чекланишди. Аввалига андижонликлар ҳисобни очишган бўлса иккинчи бўлимда ёшларимиз ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Жавоб тўпига кўрикдан ўтиш учун жалб этилган Фарҳод Шокиров муаллифлик қилди. Аслини олганда Шокиров ҳам “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси саналади. Олдинги мавсумларда асосий таркибга кира олмаган ҳужумчи кейинчалик вилоятимизнинг биринчи лигада қатнашаётган жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурганди. Хусусан, Шокиров “Динамо” ўйингоҳида ўтказилган “Навбаҳор” ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида косонсойликлар сафида ҳаракат қилганди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган мураббийлар Фарҳодни ёшлар сафида кўрикдан ўтказишга қарор қилишганди. Дарвоқе, Шокиров айни пайтда ёшларимиз билан ишлаётган Ляннинг шогирди саналади.

Ёшларимизнинг биринчи бўлимдаги таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Р.Ўринов, Ҳ.Юнусов, О.Ҳалилов, Ш.Сайфиддинов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Неъматуллаев, Х.Ғаниев, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев. Иккинчи бўлимда кўрик учун таклиф этилган бир қатор футболчилар майдонга туширилди.

Шу куни мураббийларимиз машғулотларда қатнашаётган 40 нафарга яқин футболчиларнинг аксариятини синовдан ўтказишди. Кўрикдан ўтиш учун жалб этилган ўйинчиларни қандай имкониятга эга эканликлари борасида тегишлича маълумотларга эга бўлинди. “УзДонгЖу”га қарши учрашувни Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар ҳам кузатиб боришди. Шу сабабли, асосий таркиб машғулотларида қатнашаётган ва “Косонсой” билан ўтган учрашувда қатнашган футболчиларнинг айримлари бу сафар ҳам майдонга тушишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика