UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  2 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  1 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  15 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16

"Навбаҳор": Ёшларимиз биринчи йиғинни якунлашди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз биринчи йиғинни якунлашди

17-27 декабр кунлари оралиғида ёшларимизнинг дастлабки ўқув машғулот йиғини бўлиб ўтди.
Хабарингиз бўлса, декабр ойининг иккинчи ўн кунлигида жамоага иқтидорли футболчиларни танлаб олиш мақсадида танлов турнири ўтказилганди. Мазкур мусобақада иштирок этган бир гуруҳ ўсмирлар ҳам машғулотларда бир неча кун давомида қатнашишди.

Умумий ҳисобда ёшларимизнинг дастлабки кунги машғулотларида 60 нафарга яқин болалар шуғулланишди. Ўтказилган назорат ўйинлари орқали эса иқтидорлилар сараланди. Дастлабки баҳс якунига кўра бир қатор ёшларга жавоб берилганди. Дастлабки йиғин сўнггида ташкил этилган учрашувдан сўнг эса таркибда 26 нафар футболчи саралаб олинди. Якунига етган мавсумда ўзларини кўрсатган етти нафар ёшларимизни асосий таркибга жалб қилинганидан хабарингиз бор. Дастлабки йиғиндан кейин  Азизбек Турғунбоевни ҳам "асосий"да синовдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Агарда ёшлар қишки тайёргарлик даврида ўзларидан яхши таассурот қолдиришни уддасидан чиқишса асосий таркибдан жой олиш имконига эга бўлишади. Ёшларимизнинг машғулотларига Аҳмаджон Холмирзаевни бошчилик қилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тоҳир Мадраҳимов эса декабр ойида Тошкентда "А" лицензияси учун ташкил этилган ўқув курсида таҳсил олди.

Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилган бўлса келаси йилнинг 5 январида бошланадиган машғулотларда ўйин амалиётини шакллантириш ва тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга эътибор қаратилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика