UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  5 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  14 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  120 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

“Навбаҳор” йиғинига "Рубин"да ўйнаган ҳужумчи қўшилади Янгиликлар

“Навбаҳор” йиғинига "Рубин"да ўйнаган ҳужумчи қўшилади

Хабар берганимиздек, “Навбаҳор”нинг шу йилнинг 10 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига маҳаллий футболчилардан ташқари, 10 нафардан ортиқ хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишганини таъкидлагандик.

Мазкур легионерларнинг сафига яна бир нафар хорижлик футболчи қўшиладиган бўлди.

Бу туркманистонлик Вохит Оразсахедов бўлиб, у 1992 йил 26 январда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Оразсахедов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Рубин” (Қозон), “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Ростов” (Ростов), Молдованинг “Дачия” (Кишинёв), Туркиянинг “Осмонлиспор” (Анқара), Озарбайжоннинг “Сабаил” (Боку), Туркманистоннинг ЦСКА (Ашхобод), “Олтин аср” (Ашхобод) ҳамда “Ахал” (Ахал) клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумни эса Қирғизистоннинг “Дордой” (Бишкек) жамоасида ўтказиб, 28та ўйинда 20та гол уриб, Қирғизистон премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Вахит Оразсахедов ўз пайтида Туркманистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнаган. 2016 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вахит Оразсахедовдан ташқари, “лочинлар”нинг йиғинига яна бир туркманистонлик футболчи, ҳимоячи Шуҳрат Суюнов ҳам қўшилади ва у ҳам миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланади.

Демак, таъкидлаганимиздек, “Навбаҳор”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 10 нафардан ортиқ хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.

Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Хорижлик футболчиларнинг жамоа ихтиёрига 10 январь куни етиб келишлари кутилмоқда.


“Навбаҳор” матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика