UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  1 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  16 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди Янгиликлар

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси бугун тушликдан сўнг тақдимот маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирни кенг тарзда ёритиш мақсадида Намангандаги “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда ажойиб футбол атмосферасига гувоҳи бўлдик. Клуб раҳбарияти стадион маъмурияти билан ҳамкорликда тақдимот маросимини кўтаринки руҳда ташкил этиш учун яхшигина сценарий ишлаб чиққанини кўриш мумкин.



Тақдимот маросимини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Маросимга Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ташриф буюрди. Унга шаҳар ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ҳамда клуб президенти ҳамроҳлик қилди.



“Навбаҳор” мураббийлар штаби ва футболчилар мазкур тадбирга чиройли костюм-шим либосларида бир хилда кириб келгани, эътиборимизни тортди.



Шунингдек стадионга келган мухлисларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкилотчилари элимиз суйган санаткорлар Равшан Комилов ва Искандар Ҳамроқуловни таклиф этгани айни муддао бўлди дейиш мумкин. 



Айниқса наманганлик сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ҳангомалари тадбир иштирокчиларига хурсандчилик улашди.



Тадбирда кутилганидек, футболчиларнинг бу йил қайси рақамда ўйнашларини расман эълон қилиниб, вилоят ҳокими томонидан ўйинчиларга футболка топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Янги футболчилар қайcи рақамларни олишди:
35. Раҳимжон Давронов
4. Фарҳод Мираҳматов
5. Хушнуд Авилов
10. Қувондиқ Рўзиев
18. Баҳром Абдураҳимов
28. Никола Тасич
67. Марко Путинчанин
88. Славиша Стоянович

Қуйидаги футболчилар эса ўз рақамларини ўзгартиришди:

6. Шерзод Ғуломжонов
8. Сардор Теляков
17. Эҳсони Паншанбе
24. Даврон Ҳошимов



Тақдимот маросимининг сўнггида “Марказий” стадионда жамоавий суратга тушилди. 




Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни (43та сурат) сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика