UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  10 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  4 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Янги футболчилар таништирилди

Бундан бироз вақт олдин Намангандаги “Навбаҳор” ўйингоҳида давралар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси сафидан ўрин олган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда олиб боришгани ва дастлабки икки ўйин сафарда ўтказилганлиги сабабли, таништирув маросими иккинчи давра арафасида ўтказишни имкони юзага келмаганди. Тақдимот маросимида клуб президенти Т.Дадабаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, клуб директори Ғ.Исмаилов, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, жамоа футболчилари А.Ортиқов, Қ.Маҳаммаджанов, А.Раҳматуллаев, Д.Исоқов, жамоа мухлислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Давралар оралиғида жамоа таркибида у қадар катта ўзгаришлар рўй бермаганлигини айтиб ўтиш жоиз. Хабарингиз бўлса, дастлабки даврадан кейин жамоада тўп сурган хорижлик футболчилар билан дўстона руҳда хайрлашилди. Шунингдек, жамоамиздан кетишни истаган футболчиларга ҳам жавоб берилди. Умумий ҳисобда асосий таркибнинг олти нафар футболчиси «Навбаҳор»дан кетди. Уларнинг ўрнини эса имкон қадар маҳаллий футболчилар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилинди. Хусусан, биринчи лига вакили «Хотира-79» жамоасига ижарага берилган Ботир Тўрабоев, Ғайрат Жўраевлар «Навбаҳор»га қайтарилди. Бундан ташқари «Қўқон-1912» клубига ижарага берилган Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳам ортга қайтди. «Олмалиқ»дан маҳаллий дарвозабон Акмал Ортиқовни жалб этган бўлсак, «Косонсой» жамоаси сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчи Даврон Исоқовни ҳам таркибимизга қўшиб олдик. «Бухоро»дан эса маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни чақирилди.

Биринчи даврада жамоамизга ёрдам бера олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдиновга қўлланган жазони ҳам енгилаштиришга муваффақ бўлдик. ЎФФ раҳбариятига юборган илтимосномамиз қондирилиб, Тоҳирни майдонга тушишига рухсат беришди. Жароҳат олган Раҳматилло Бердимуродов ҳам жароҳатдан қутулиб сафга қайтди. Мураббийлар штабига эса мамлакатимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири Александр Волков таклиф этилди. Ушбу мураббийни жамоамизда бўлиши ҳам иккинчи даврадаги натижаларни ижобий кўриниш олишига замин яратади деган умиддамиз.

Тақдимот маросими давомида футболчиларга “Навбаҳор” либослари тантанали равишда топширилди. Хусусан дарвозабон Акмал Ортиқовга 87-рақамли, ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджоновга 26-рақамли, ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевга 70-рақамли, ҳужумчи Даврон Исоқовга эса 18-рақамли футболкалар топширилди. Ботир Тўрабоев ва Ғайрат Жўраевлар мавсум бошида жамоа сафида бўлганликлари учун маросимда иштирок этишмади. Шундан сўнг, ҳар тўрт нафар футболчи майдонга чиқиб, ўйингоҳга йиғилганларга тўп билан ишлаш борасидаги маҳоратларини намойиш этишди.
Маросим якунида ўйингоҳга йиғилган мухлислар жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шундан сўнг, мухлислар жамоанинг навбатдаги машғулотини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика