UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  178 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  3 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  1 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими? Янгиликлар

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими?

Бугун "Навбаҳор" олий лиганинг навбатдаги тур баҳсини ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказади. Намангандаги марказий стадионда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Турнир жадвалида "Бухоро" 5-ўринни, "Навбаҳор" эса 7-ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 6та ташкил этади, чунки "Навбаҳор" 36, "Бухоро" эса 42 очко жамғарган. 

Бугунги ўйинни ёш мураббийларнинг ўзаро баҳси десак ҳам бўлади. Негаки Илҳом Мўминжонов ҳам, Улуғбек Бақоев ҳам ёш мураббийлардан ва уларнинг футболчиларни мазкур тўқнашувга қандай тайёрлагани қизиқ кўриниши шубҳасиз. Бу ўйин яна шуниси билан муҳимки, "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бу гал ҳам давом эттира оладими саволига жавоб оламиз. 

Маълумки, "Навбаҳор" олий лига клублари орасида ўз майдонида ҳали ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Наманганликлар уйда шу пайтгача 12та учрашувда майдонга тушиб, етти бор зафар қучишган ва беш марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 18-10. 

Биласизми? "Навбаҳор" охирги икки ўйинда гол уролмасдан мағлуб бўлди. Жамоа "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган баҳсларда бир хил 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда, "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳозиргача бешта ўйинда зафар қучган бўлса, шундан тўрттаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа Наманганда "Қизилқум", "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор" клубларидан устун келган. 

"Бухоро"га келсак, иккинчи давранинг кетма-кет 9та учрашувида мағлуб бўлмаган жамоа ўтган турда ўз майдонида ютқазиб қўйди. "Бухоро" уйда "Пахтакор" қаршилигини енга олмади. Лекин шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали сафар ўйинларида мағлубиятга учрагани йўқ. 

Биласизми? Иккинчи давра бошланганидан бери "Бухоро" сафарда бешта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида зафар қучди ва икки бор дуранг ўйнади. "Бухоро" бунгача сафар беллашувларида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келиб, "Машъал" ва "Олмалиқ" билан дуранг қайд этди. 

Факт: "Бухоро" охирги марта олий лиганинг 12-турида сафарда мағлуб бўлган. Жамоа Қўқонда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика