UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  4 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими? Янгиликлар

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими?

Бугун "Навбаҳор" олий лиганинг навбатдаги тур баҳсини ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказади. Намангандаги марказий стадионда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Турнир жадвалида "Бухоро" 5-ўринни, "Навбаҳор" эса 7-ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 6та ташкил этади, чунки "Навбаҳор" 36, "Бухоро" эса 42 очко жамғарган. 

Бугунги ўйинни ёш мураббийларнинг ўзаро баҳси десак ҳам бўлади. Негаки Илҳом Мўминжонов ҳам, Улуғбек Бақоев ҳам ёш мураббийлардан ва уларнинг футболчиларни мазкур тўқнашувга қандай тайёрлагани қизиқ кўриниши шубҳасиз. Бу ўйин яна шуниси билан муҳимки, "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бу гал ҳам давом эттира оладими саволига жавоб оламиз. 

Маълумки, "Навбаҳор" олий лига клублари орасида ўз майдонида ҳали ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Наманганликлар уйда шу пайтгача 12та учрашувда майдонга тушиб, етти бор зафар қучишган ва беш марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 18-10. 

Биласизми? "Навбаҳор" охирги икки ўйинда гол уролмасдан мағлуб бўлди. Жамоа "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган баҳсларда бир хил 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда, "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳозиргача бешта ўйинда зафар қучган бўлса, шундан тўрттаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа Наманганда "Қизилқум", "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор" клубларидан устун келган. 

"Бухоро"га келсак, иккинчи давранинг кетма-кет 9та учрашувида мағлуб бўлмаган жамоа ўтган турда ўз майдонида ютқазиб қўйди. "Бухоро" уйда "Пахтакор" қаршилигини енга олмади. Лекин шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали сафар ўйинларида мағлубиятга учрагани йўқ. 

Биласизми? Иккинчи давра бошланганидан бери "Бухоро" сафарда бешта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида зафар қучди ва икки бор дуранг ўйнади. "Бухоро" бунгача сафар беллашувларида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келиб, "Машъал" ва "Олмалиқ" билан дуранг қайд этди. 

Факт: "Бухоро" охирги марта олий лиганинг 12-турида сафарда мағлуб бўлган. Жамоа Қўқонда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика