UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" таркибига уч нафар футболчи қўшилди

Теглар :  Навбаҳор
Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа сафига Туркия сафаридан олдин 3 нафар янги футболчи қўшилди. Дарвозабон Хуршид Хўжаев, ҳимоячилар – Иброҳим Йўлдошев ва Лука Чермель янги мавсумни “лочинлар”  таркибида давом эттирадиган бўлишди.   

Мазкур футболчилар борасида тўхталадиган бўлсак, тажрибали дарвозабон Хуршид Хўжаев 1988 йил 14 февралда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Фарғонанинг “Нефтчи”сида бошлаб, ушбу жамоа дарвозасини 2013 йилнинг якунигача қўриқлаган.

Таъкидлаш жоизки, Хўжаев клуб учун бегона эмас ва у 2014-2015 йиллар мавсумларида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик  “Андижон” (Андижон, 2016 йил), АГМК (Олмалиқ, 2017-2018 йиллар), “Бухоро” (Бухоро, 2019  йил), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йил), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2021 йил) жамоалари дарвозаларини қўриқлаган.

Тажрибали голкипер ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказиб, 12 та ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаб, андижонликларнинг Про-лига ғолиби бўлишлари, Coca Cola Суперлига-2023 йўлланмасини қўлга киритишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.  

Маҳоратли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев 1999 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2016 йили Тошкентнинг “Пахтакор”ида бошлаб, ушбу жамоада 2018 йилнинг ярмигача тўп тепди.  2018 йилнинг 2-давраси ва 2019 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” клубида ўйнади. 2020 йилнинг 1-даврасини яна “Пахтакор”да ўтказиб, ўша йилги мавсумнинг 2-давраси ҳамда 2021 йилги мавсумни Термизнинг “Сурхон”ида ўтказди. Якунланган мавсумда эса Самарқанднинг “Динамо” жамоасида тўп тепиб, Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва кубогида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2273 дақиқа тўп сурган ҳолда, 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилган.     

Тажрибали ҳимоячи Лука Чермель эса 1995 йилнинг 29 июлида Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2014 йилнинг 1-давраси), “Санжелик” (Белград, 2014 йилнинг 2-давраси), “Бродарак” (Белград, 2015 йилнинг 1-давраси), ИМТ (Белград, 2015 йилнинг 2-давраси – 2017 йилнинг 1-давраси), “Телеоптик” (Земун, 2017 йилнинг 2-давраси-2018 йил), “Раднички” (Ниш, 2019 йилнинг 1-давраси), “Инжия” (Инжия, 2019 йилнинг 2-давраси – 2020 йил), Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна” (Жиззах, 2021-2022 йиллар) клубларида ўйнаган.

Сербиялик футболчи жиззахликлар таркибида сўнгги икки мавсумда Coca Cola Суперлигасида жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4177 дақиқа ўйнаган ҳолда, 2 голга муаллифлик, 3 та голга ассистентлик қилган.

Чермель ўтган мавсумда “Сўғдиёна” таркибида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 1911 дақиқа ўйнаб, 1 тадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Хуршид Хўжаев ҳамда Иброҳим Йўлдошев жамоа аъзолари билан биргаликда Туркияга парвоз қилишган бўлса, Лука Чермель Антальяда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилади.     

Биз мазкур ўйинчиларнинг янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига тилакдошмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика