"Навбаҳор" сафарда кетма-кет 10та ўйинда мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2016, 14:32
Олий лиганинг 20-турида "Навбаҳор" клуби Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, "лочинлар" бу мавсум сафардаги 9-учрашувда 9-марта мағлуб бўлишди. Ҳозирга келиб сафарда фақатгина "Навбаҳор" умуман очко ололмаган. Қолган барча клублар сафардаги ўйинларда камида 3 очкони қўлга киритишган.

"Навбаҳор" сўнгги бор олий лигада сафарда 2015 йилнинг 26 октябрь санасида Бухоорда ғолиб бўлган. Шундан кейин рақиб майдонидаги кетма-кет 10та ўйинда Наманган клуби 10 бор мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia