UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  4 00:55Жалолиддин Машарипов: "Ўйинимиздан кўнглим тўлмади, бундан яхшироқ ўйнай оламиз"  0 00:36Бу даҳшат! Роналду фаолиятидаги 900-голини урди  7 00:22Ўзбекистон термасида Сречко Катанец қўл остида илк марта шундай ҳолат кузатилди  9 00:05Шерзод Насруллаев: "Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги бугунги ўйинга таъсир қилди"  14 23:40Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"  8 23:22ЖЧ саралаши. Эрондан кичик ғалаба, БАА Қатарда камбек амалга оширди  17 22:59Миллатлар лигаси старт олмоқда! Португалия - Хорватия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари билан танишинг  4 22:24ЖЧ саралаши. B ҳамда C гуруҳидаги ўйинларнинг асосий таркиблари маълум бўлди  6 21:58Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"  47 21:44Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"  20 21:34КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"  18 21:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР 1:0, Машарипов голини Роналду услубида нишонлади  31 20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  339

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.
Дастлаб “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин фикрларини билдириб ўтди: “Тенг курашларга бой ўйин бўлди. Учрашув охирларида “Навбаҳор” жамоасига охирги дақиқаларда омад кулиб боқди ва ғалабани қўлга киритди. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Жамоага янги мураббийни келганлиги ҳам наманганликларнинг фойдасига хизмат қилди деб ўйлайман. Шу сабабдан ҳам футболчилар сўнгги сонияларгача курашиб, мақсадларига етишди. Жамоамизда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. ОАВларда шундай маълумот тарқатилган бўлсада, бундай демаганман. Бари нотўғри маълумот ва бўхтондан ўзга нарса эмас. Энди чемпионатнинг қолган турларида ишончлироқ ўйин кўрсатиб, лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”. 


 

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Мустафо Байрамов учрашув хусусида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бир неча учрашувлардан бери ғалаба қозона олмаётганлигимиз сабабли, бугун олдимизга уч очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик. Қолаверса, жамоамизга мураббий сифатида Нўъмон Ҳасановни келиши ҳам футболчиларимизни руҳлантирди. Гувоҳи бўлганингиздек, таркибда бир қатор йўқотишлар бор эди.. Шу сабабли таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдик. Учрашув давомида қийин бўлсада, йигитлар охиригача курашиб ғалабани қўлга киритишди. Қолаверса, футболчилари икки тарафламали назорат ўйинида жароҳат олган Ғайрат Жўраевни тезроқ соғайиб сафга қайтиши учун ҳаракат қилишларини билдиришганди. Ушбу ғалабани жамоамизнинг фидоий ишқибозлари ва айнан Жўраевга бағишладик. Намойиш этилган ўйин учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика