UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  26 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  10 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  22 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади Янгиликлар

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди.

Мурзаев 1990 йил, 29 мартда Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Сулюкта шаҳрида туғилган.  

Футболчилик фаолияти давомида Қирғиз Республикасининг “Мурас - Спорт” (Бишкек, 2006 йил), “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғиз Республикасининг “Олға” (Бишкек) жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган. 

Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган. 

Жумладан, шу йилнинг март ойида Наманганда бўлиб ўтган Navruz Cup – 2022 турнирида миллий терма жамоамиз дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлган (ўша ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган).       

Биз Мирлан Мурзаевга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика