UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  13 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” сўнгги ўйинларда омадсизликка учради. Албатта, жамоанинг бундай салбий натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмасди.

Шу боис, “лочинлар”нинг мураббийлар штаби кенгайтирилиб, янги мутахассислар қўшилишди. Жамоамизнинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди.

Ушбу мутахассислар борасида батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, Григорий Колосовский 1971 йили 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ҳамда “Чирчиқ” (Чирчиқ), “Свердловец” (Тошкент), “Янгиер” (Янгиер) ва “Трактор” (Тошкент) жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Колосовский энди яна Жалилов билан бирга ишлайдиган бўлди.

Аугустин Чирица эса 1975 йил, 10 октябрда Руминиянинг Слатина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган ва асосан Руминия клублари, шунингдек, Украинанинг “Карпати” ҳамда “Спартак Ивано-Франковск”, Исроилнинг “Хапоэль Бэер-Шева” жамоаларида ҳам ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини Руминиянинг “Олт” клубида бошлаган. У юртимизнинг “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бухоро” (Бухоро) жамоалари, бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Чирица энди “Навбаҳор”да футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Антон Майеранов 1984 йилнинг 18 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Собиқ дарвозабон. Футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент, 2002-2005 йилнинг 2-давраси, 2006 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2006 йилнинг

1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2007 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2008-2009 йиллар), “Локомотив -2” (Россия, 2010 йил) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2017 йили АГМК (Олмалиқ) клубида бошлаб, мазкур жамоада икки йил ишлаган. Кейинчалик “Локомотив” (Тошкент, 2019 йил) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой, 2020 йил) жамоаларида фаолият юритган.

Майеранов бундан буён “Навбаҳор”да дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковга ёрдам беради.

Мазкур мураббийлар “лочинлар”нинг бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беришди.

Биз жамоамизнинг мураббийлар штабидан ўрин олган ушбу мутахассисларга жамоамиздаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика