"Навбаҳор": Лясюк келди, 3 футболчи билан музокара олиб борилмоқда
06 июл 2014 21:50
Янгиликлар
"Навбаҳор": Лясюк келди, 3 футболчи билан музокара олиб борилмоқда
Бугун жамоамиз сафига кутилганидек беларуслик ҳужумчи Андрей Лясюк қўшилди.
У билан биргаликда Юрий Рижко ҳам "лочинлар"нинг Чирчиқдаги қароргоҳига етиб келди. Мураббийлар штаби Лясюкнинг шу кунга қадар ўтказган айрим ўйинларини кузатишганди. Эндиликда уларда футболчини амалда кўриш имконияти пайдо бўлди. Агарда легионер ҳужумчи ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлса, иккинч даврани Андрей "Навбаҳор"да ўтказиши мумкин бўлади.
Бу билан жамоа таркибида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар тўхтаб қолмайди. Айни пайтда клуб раҳбарияти ҳимоячи Бобур Акбаров ("Бунёдкор"), ярим ҳимоячи Алишер Саматов ("Бухоро") ҳамда яна Дилшод Жабборов ("Локомотив")лар билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу масала шу кунлар ичида хал этилади.

Фикрлар