UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Машъал" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  2 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24

"Навбаҳор" жамоасининг дарвозабони "Зенит"га гол урганини биласизми? Янгиликлар

"Навбаҳор" жамоасининг дарвозабони "Зенит"га гол урганини биласизми?

Катта ёшли мухлислар "Навбаҳор" жамоасининг 1991 йил СССР биринчи лигасида ўтказган мавсумини жуда яхши эслашса керак.

1991 йилги мавсумда Собиқ Иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида тўп тепган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўша йили турнир доирасида Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси билан ҳам баҳс олиб боради.

Дастлаб, шу йилнинг 27май анасида “Зенит”майдонига сафар уюштириб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган "лочинлар", иккинчи даврада яъни 11-сентябрь санасида Наманганда “Зенит” жамоасини қабул қилади ва 3:0 ҳисобида зафар қучади. 

Қайд этиш жоиз, “Зенит” майдонида ўтган дастлабки учрашувда “Навбаҳор”нинг ягона голига жамоа дарвозабони Анвар Жабборов (пенальтидан) муаллифлик қилади.

 Ўша оқшом Санкт-Петербург жамоаси мухлислари, пенальтидан гол урган “Навбаҳор” посбонини ўрнилардан турганча узоқ олқишлагандилар. 

"Ростдан ҳам бу бўлган воқеа. Ўшанда "Зенит" дарвозасини Бирюков деган дарвозабон қўриқлаганди. Мен эса 11 метрлик нуқтадан унинг дарвозасига тўп киритгандим. Наманганда ҳали ҳамон ажойиб мухлислар бор. Қайси ҳудудига борманг футболни севишади. "Косонсой"да ҳам ўйнаганимда стадионларни тўлдириб ўтиришарди. Ютқазганимизда ҳам тик туриб олқишлаб кузатиб қўйишарди", - дея эслайди Анвар Жабборов. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика