UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  1 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  16 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  1 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  4 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  0 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  6 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  8 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди Янгиликлар

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ баёнот билан чиқди.

Аввалроқ "Динамо" Ўзбекистон кубоги финалида ўйнай олмаслиги аниқ бўлган "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги иштирокидан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини кўчириш юзасидан берган таклифига рози бўлганди. Эндиликда Вадим Абрамов бошчилик қилаётган жамоа кубок финалига йўл олган "Навбаҳор" билан келишувга эришди. 

5 октябрь кунги финал олдидан "Навбаҳор" Суперлиганинг 14-туридан қолиб келаётган "Динамо"га қарши учрашувни ўтказиш учун 30 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюриши керак эди. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлган "Андижон" эса 25 сентябрь куни ўз майдонида "Нефтчи" клубини қабул қилади. Лига тақвим шакллантираётганда кубок финалига ким йўлланма олиши аниқ бўлмаган. Бунда "Сурхон" ва "Андижон" клубларининг ҳамда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клубларининг финалга қадар бўлган йўлида ўхшашлик мавжуд эди (30 сентябрда "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигасида, "Навбаҳор" Суперлига қолдирилган ўйинида иштирок этиши белгиланганди). 

Финал иштирокчилари аниқ бўлгач, "Навбаҳор" "Динамо" билан беллашув санасини иккинчи бор қайта ўзгартиришни сўради (аввалроқ клуб кубок чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" билан ўйин олдидан "Динамо"га қарши тўқнашув санасини кўчиришни сўраганди). Тақвимдаги зичликдан келиб чиқиб, Лига мазкур сўровни қабул қилмади. Беллашувни кўчириш имконияти у фақатгина ФИФА кунларидан бирида ўтсагина мавжуд эди. Натижада "Динамо" ва "Навбаҳор" октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйнашга келишиб олди. Эндиликда Самарқанддаги ўйин 12 октябрь — шанба куни бўлиб ўтади. Терма жамоага аъзо футболчиларнинг Суперлига 14-туридан қолиб келаётган учрашувда иштирок эта олмаслиги ҳар икки клуб томонидан қабул қилинди. 

Лига финал ёки халқаро учрашувлари бор бўлган клублар тақвимини қулайроқ қилиш масаласига у регламент талабларига зид бўлмагани ҳолда рухсат этади. Бу ўзгаришлар клублар ишини қулайроқ қилиш учун бўлиб, бу билан Лига ёки трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания режаларида катта ўзгаришлар кузатилмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика