UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  36 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  13 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

"Навбаҳор": Иқтидорли ёшлар учун танлов Янгиликлар

"Навбаҳор": Иқтидорли ёшлар учун танлов

"Навбаҳор” ёшлар жамоаси ҳамда вилоят шарафини биринчи лигада ҳимоя қилаётган жамоалар сафида маҳаллий иқтидорли футболчиларни тўп суришини таъминлаш мақсадида 13-16 декабр кунлари Наманган шаҳрида мусобақа бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда вилоятдаги спорт ва футбол мактабларида шуғулланаётган 1996-1997 йилларда туғилган ўйинчилардан ташкил топган жамоалар иштирок этишади. Мусобақадан ўрин олан учрашувларда майдонга тушиб ўзини кўрсатган иқтидорли футболчилар саралаб олинади.

Турнир якунида жамоалардан танлаб олинган ёшлардан уч-тўртта таркиб шакллантирилиб, ҳал қилувчи ўйинларда иштирок этишади. Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси ҳамда “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида фаолият юритаётган мураббийлар кузатиб боришади ва муносибларни тавсия қилишади.

Турнирнинг сўнгги кунида ўтказиладиган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам кузатади. Якунда барчаси сарҳисоб қилиниб, мураббийлар кенгаши томонидан иқтидорли деб топилган футболчилар “Навбаҳор” ёшлар жамоасида шуғулланиш имконига эга бўладилар. Маълумот ўрнида мусобақа Наманган вилоят футбол федерацияси ва "Навбаҳор" футбол клуби ташаббуси билан ўтказилаётганлигини келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика