"Навбаҳор": Иккинчи даврга тайёргарлик 8 июльдан бошланади
06 июл 2015 01:45
Янгиликлар
"Навбаҳор": Иккинчи даврга тайёргарлик 8 июльдан бошланади
Режаларга кўра «лочинлар» иккинчи даврага тайёргарликни 8 июлдан бошлашади. Шу кунларда жамоа бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни вилоят раҳбарлари билан учрашиши кўзда тутилган. Айнан ушбу учрашувдан сўнг Ашурматовни клубдаги келгуси фаолиятига ойдинлик киритилади. Агарда мураббий «Навбаҳор»даги ишини давом эттирса, ўйлаб қўйган режаларини амалга оширишга киришади.
Маълум бўлишича, Бахтиёр Аъзамович жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жамоага жалб қилишни мўлжаллаб қўйган. Ўз навбатида мавсумнинг биринчи ярмида ишончни оқламаган футболчилар билан хайрлашилади. Бу борадаги маълумотлар ҳам вилоят раҳбарлари билан ўтказилган учрашувдан сўнг мухлисларга маълум қилинади.
Мавсум бошида биринчи лига вакили Уйчининг «Хотира-79» жамоасига ижарага берилган ҳимоячи Ботир Тўрабоев ва ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраевлар биринчи босқич якунлангач, «Навбаҳор»га қайтишади.
«Навбаҳор» иккинчи даврага тайёргарликнинг асосий қисмини Тошкентда олиб боради. Мураббийлар штаби, Наманган вилоятида етарли шароитларни мавжуд эмаслиги ва ўйин амалиётини сақлаб туриш учун муносиб рақибни йўқлиги боис пойтахтда шуғулланишни лозим топишган кўринади.
Фикрлар