UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  11 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  2 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  19 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18

«Навбаҳор»: Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди Янгиликлар

«Навбаҳор»: Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган жамоамиз аъзолари бугун «Футбол-Мед» шўъба корхонасида тиббий кўрикдан ўтишди.
Ҳозирча жамоа таркибида ҳеч қандай ўзгариш бўлганича йўқ. Машғулотлар эса пойтахтдаги «Обод» клубига қарашли ўйингоҳининг сунъий қопламали майдонда кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Тошкентдаги йиғинда иштирок этиши режалаштирилган Дурбек Умаралиев бетоблиги боис ҳозирча машғулотларга қўшилмаган холос. Таркибга “Бунёдкор” жамоасидан Камолиддин Тожибоевни қўшилганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Тожибоев бунга қадар “Бунёдкор” ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1990 йилда туғилган ҳимоячининг ҳаракатлари мураббийларга манзур бўлса футболчи янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлади.

Шу ўринда жамоамизнинг назорат ўйинлари тақвимига кичик ўзгартириш киритилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 29 январь куни «Металлург» ва 2 февраль куни «Машъал»га қарши учрашувлар бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби яна битта назорат учрашувини ўтказиш бўйича «Оқ-тепа» клуби билан келишувга эришишди. Мазкур ўйин 26 январь куни “Оқ-тепа” жамоаси ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика