"Навбаҳор": Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди

Narzulla Saydullayev
26 июл 2016, 10:24
"Навбаҳор" футболчилари Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, "лочинлар"нинг собиқ ҳужумчиси Аюбхон Гаппаров куннинг иккинчи ярмида жамоамизнинг Тошкент шаҳридаги вақтинчалик қароргоҳида сафимизга қўшилганини таъкидлаш лозим. Гаппаров "Навбаҳор"нинг кечки машғулотида қатнашишга ҳам улгурди. Эртага "Дўстлик" ўйингоҳида Равшан Бозоров бошчилигидаги "навбаҳорчилар" "Сўғдиёна" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишади. Мазкур қарама-қаршилик соат 18.30 да бошланади. 27 июльда ҳам битта ўйин ўтказилади. Шу куни биринчи лига вакили "NBU-Осиё" клуби "Навбаҳор"га рақиблик қиладиган бўлди. Бу ўйин эса "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Жамоамизнинг пойтахтдаги йиғини 3- август куни якунига етади. Бозоров шогирдлари шу куни "Локомотив"га қарши (Олий лига, 16- тур) беллашувдан сўнг Намангангга қайтишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz