UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  4 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  4 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  13 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган Янгиликлар

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган

Суперлиганинг 27-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 28та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса “лочинлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 50 марта ишғол этишган бўлса, ўз дарвозасидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўтган 14 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда томонларнинг кучи тенг келган. “Лочинлар”нинг “Локо” майдонидаги ягона ғалабаси  2010 йилнинг 24 апрелида қайд этилган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1, “Навбаҳор” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 16 баҳсда ютқазмади.
“Навбаҳор” сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда фақатгина мағлубиятга учради. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 6 май куни Бухорода қўлга киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика