UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  127 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди

Янги мавсумга Наманганда ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказди.
Эрталабки, машқлар “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган бўлса кечки машғулот “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан биргаликда, БАА йиғинига жўнаб кетганлиги боис машғулотларни Мустафо Байрамов ҳамда Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Мураббийлар штабининг яна бир вакили Зоҳид Нурматов эса Тошкентда “А” лицензияси учун бошланган ўқув-курсида таҳсил олаётганлиги боис янги йилдан кейин ўтказиладиган йиғинда сафга қўшилади.

Айни пайтда ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шаҳбоз Эркинов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобир Акбаров, Петар Денчев, Юрий Рижко, Руслан Качур ҳамда Элёр Жаҳоновлар машғулотларда иштирок этишмаяпти.
Легионерларимизни янги йилдан кейин сафга қўшилишлари кўзда тутилган. Акбаров ва Шамсиддиновлар ижара муддати якунланганлиги боис ўз клубларига қайтишди. Эркинов ва Жаҳоновларни таркибга қўшилишлари ҳақида маълумот бергандик. Ушбу футболчилар мураббийлардан бир неча кунга рухсат олишгани боис йиғинда иштирок этишмаяпти. Саидов ҳамда Ёқубовлар ҳозирча “Нефтчи” сафида шуғулланишмоқда. Лекин, улар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўлиқ ойдинлик киритилганича йўқ.

Йиғин бошланган дастлабки кунларда машғулотларга ёшлар таркибида ҳаракат қилган бир қатор ёшларни жалб қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Ўтган вақт давомида икки нафар ёш футболчини сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Булар “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Иброҳим Исмоилов ҳамда биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасидан таклиф этилган Достон Тўхтабаевлардир.

Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилса Тўхтабоев дарвозабон саналади. Уйчи жамоасидан таклиф этилган ушбу посбон 1996 йилда туғилган. Баланд бўйли дарвозабон якунига етган Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи босқичидан ўрин олган аксарият учрашувларда “Хотира-79” дарвозасини қўриқлаганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика