UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  17 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди

Янги мавсумга Наманганда ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказди.
Эрталабки, машқлар “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган бўлса кечки машғулот “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан биргаликда, БАА йиғинига жўнаб кетганлиги боис машғулотларни Мустафо Байрамов ҳамда Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Мураббийлар штабининг яна бир вакили Зоҳид Нурматов эса Тошкентда “А” лицензияси учун бошланган ўқув-курсида таҳсил олаётганлиги боис янги йилдан кейин ўтказиладиган йиғинда сафга қўшилади.

Айни пайтда ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шаҳбоз Эркинов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобир Акбаров, Петар Денчев, Юрий Рижко, Руслан Качур ҳамда Элёр Жаҳоновлар машғулотларда иштирок этишмаяпти.
Легионерларимизни янги йилдан кейин сафга қўшилишлари кўзда тутилган. Акбаров ва Шамсиддиновлар ижара муддати якунланганлиги боис ўз клубларига қайтишди. Эркинов ва Жаҳоновларни таркибга қўшилишлари ҳақида маълумот бергандик. Ушбу футболчилар мураббийлардан бир неча кунга рухсат олишгани боис йиғинда иштирок этишмаяпти. Саидов ҳамда Ёқубовлар ҳозирча “Нефтчи” сафида шуғулланишмоқда. Лекин, улар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўлиқ ойдинлик киритилганича йўқ.

Йиғин бошланган дастлабки кунларда машғулотларга ёшлар таркибида ҳаракат қилган бир қатор ёшларни жалб қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Ўтган вақт давомида икки нафар ёш футболчини сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Булар “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Иброҳим Исмоилов ҳамда биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасидан таклиф этилган Достон Тўхтабаевлардир.

Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилса Тўхтабоев дарвозабон саналади. Уйчи жамоасидан таклиф этилган ушбу посбон 1996 йилда туғилган. Баланд бўйли дарвозабон якунига етган Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи босқичидан ўрин олган аксарият учрашувларда “Хотира-79” дарвозасини қўриқлаганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика