UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  165 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  3 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  5 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

“Навбаҳор” Алексей Беленковга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди Янгиликлар

“Навбаҳор” Алексей Беленковга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди

Кеча championat.asia сайтида "Навбаҳор" собиқ ёрдамчи мураббийи Алексей Беленков борасида мақола чоп этилди. "Навбаҳор" клуби расмий сайти ушбу мақолага муносабат билдирди.

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт         


Хабарингиз бор, 20 июль куни спортга ихтисослашган сайтлар ва ОАВда россиялик  63 ёшли мутахассис Алексей Ильич Беленковнинг Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлагани, бироқ клуб ҳамда Беленков ўртасида 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилингани ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаганлиги, натижада мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишганини, аммо клуб бунга эътибор қилмаганлиги учун Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилганлиги, россиялик мутахассиснинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилиши, “Навбаҳор” 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шартлиги, акс ҳолда, ФИФА санкциялар қўллаши,  булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкинлиги борасида мақола чоп этилди.

“Навбаҳор” ПФК россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков масаласига оид мазкур мақола юзасидан раддия билдириб, қуйидагиларни билдиради:

Алексей Беленков “Навбаҳор” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган даврлари, яъни 2019 йилнинг cентябрь ойидан декабрь ойигача бўлган муддат учун клубдан ойлик маошларини тўлиқ олган.

Ўтган мавсум якунланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси аъзолари мавсумлар оралиғидаги қишки таътилга чиқишади.

Шу муносабат билан Алексей Беленков ўз юрти Россияга жўнаб кетганди.

Шундан кейин янги йилдан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бироқ Алексей Беленков жамоа ихтиёрига етиб келмайди. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ушбу россиялик мутахассис билан қўнғироқлашиб, жамоага қайтишини таъкидлайди. Лекин Алексей Ильич “Навбаҳор”да фаолият юритмаслигини айтади.

Шу кунгача “Навбаҳор” ПФКнинг расмий электрон почтаси манзилига жамоанинг россиялик мутахассисдан қарзи борлиги тўғрисида ҳеч қандай хат жўнатилмаган ва жамоа бу борада огоҳлантирилмаган.

Шу боис, “Навбаҳор” ПФК Алексей Беленков борасидаги мақолада билдирилган ушбу мураббийга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди ва мухлислардан тасдиқланмаган бундай хабарларга ишонмасликни сўрайди.

“Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар ва маълумотлар фақатгина клуб расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилади.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика