UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

“Насаф”нинг 6-турдан сўнг умумий статистикаси Янгиликлар

“Насаф”нинг 6-турдан сўнг умумий статистикаси

Теглар :  НасафСуперлига
“Насаф”нинг Суперлигада ўтказган олти учрашувини таҳлил қилдик ва шунга асосан статистикасини тузиб чиқдик.

Қуйида “аждарлар”нинг 6-турдан сўнг умумий статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Насаф” бу йилги Суперлигада шу пайтгача 6та учрашув ўтказди. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалабага эришилди. Шулардан 2таси уйда, 1таси сафарда.

Сафардаги 2 учрашувда дуранг қайд этилди.

Суперлига иштирокчилари орасида “Насаф”, ҳозирча мағлубиятга учрамаган икки жамоанинг бири бўлиб турибди.

Футболчилар рақиблари дарвозасини жами 8 марта ишғол қилишди. Шулардан 6таси уй учрашувларида, 2таси эса сафар учрашувларида. Бир учрашувда энг кўп  гол урган учрашув бу, “Насаф” – “Бухоро” 3:1.

Дарвозабон ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Буларнинг 2таси уй учрашувида, яна 2таси сафар учрашувларида.

Бўлиб ўтган учрашувларда жами 12 очко қўлга киритилди. Шулардан 7таси уй учрашувларида, 5таси эса сафар учрашувларида.

Ўтган 6 турда "Насаф" футболчиларига 10 марта сариқ карточка кўрсатилди. Шулардан 6таси уй учрашувларида, 4таси сафар учрашувларида.



“Насаф” шу пайтгача миллий чемпионатимизда жами 624та учрашув ўтказди. Шундан 353тасида ғалаба қозонган, 116тасида дуранг ва 154та учрашувда мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1134-689ни ташкил этмоқда.

Жамоа устози Рўзиқул Бердиев миллий чемпионатимизнинг 157та учрашувида "Насаф"ни майдонга бошлаб тушди. Шуларнинг 101тасида жамоа ғалабага эришди.

“Насаф”нинг бу йилги тўпурарлари
Азиз Ғаниев – 2
Бобир Абдухолиқов - 2
Славко Лукич – 2
Драган Черан – 1
Игорь Голбан - 1

"Насаф"нинг бу йилги чемпионатдаги ўйинларини, "Марказий" стадионда ҳозиргача 37757 нафар футбол ишқибозлари томоша қилишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика