UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

«Насаф»ни футболчилар нега тарк этмоқда? Жамоа бош мураббийи жавоб берди Янгиликлар

«Насаф»ни футболчилар нега тарк этмоқда? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Сўнгги вақтларда Қаршининг “Насаф” футбол клубининг асосий футболчилари бошқа жамоаларга ўтиб кетмоқда. Бу эса жамоага кўп йиллик муҳлислик қилган фанатларнинг эътирозларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Сайтимизнинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Номоз Чориев жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга айни кунларда клубнинг аҳволи, футболчиларнинг кетиш сабаби ва қатор саволлар билан юзланди.

- Шу пайтга қадар “Насаф” футбол клубини 6 киши тарк этди. Улар ичида истеъдодли футболчиларимиз ҳам бор. Қайси футболчи жамоада қолишини истаган бўлар эдингиз?

– Албатта, клубимизни тарк этган футболчилар борасида эътирозлар бўлди. Лекин кўп нарса мураббийнинг қўлида эмас. Агарда мен ҳал қилолганимда ҳеч бир футболчини қўйиб юбормаган бўлар эдим. Ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни бор. Улар орасида Умар Эшмуродов ва Ҳумоюн Муртазаевнинг жамоани тарк этиши “Насаф” учун катта йўқотиш бўлди деб ўйлайман.

- Нега футболчилар жамоадан кетишмоқда?

- Буни табиий қабул қилиш керак. Қайсидир футболчи билан “Насаф”нинг тузилган шартномаси бекор қилинган, яна қайсидири жамоада ўз ўрнини тополмаган. Кимдирга бошқа жамоадан яхши таклиф тушганки, бугун “Насаф”дан бошқа жамоага ўтиб кетишяпти. Футболчиларнинг трансфер нархларига келадиган бўлсак, бу билан клубнинг ўзи шуғилланади. Лекин кетганларнинг кўп қисми эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтди.

- Жамоада кучли ўйинчиларни йўқотди. Бу ҳолат давом этадими? Жамоани яна қайси футболчи тарк этмоқчи?

– Қолган футболчиларимиз билан шартномаларимиз ҳали тугагани йўқ. Агарда уларни бошқа жамоалар сотиб оламан деб келишувларимизга рози бўлса, бошқа жамоага ўтган футболчининг трансфер нархидан фойдаланишимиз мумкин. Бунга тўғри қараш керак. Чунки катта трансфердан тушган маблағлар эвазига жамоани яна ривожлантириш мумкин.



- Биламизки, “Насаф” футболчилари орасида Азиз Ғаниевнинг мавқеи баланд. Унга бошқа клублардан ҳам таклифлар тушмоқда. Хориж футбол клублари футболчига қизиқиш билдиришдими?

- Азиз Ғаниев ҳақиқатдан маҳоратли футболчи. Унга жуда кўп футбол клубларидан таклифлар тушади. Ҳаттоки Корея ава Туркия футбол клублари Ғаниевнинг трансфер нархлари билан қизиқиб кўрди. Лекин уларнинг талаблари бизни қониқтирмади.

- Дониёр Нарзуллаев жамони тарк этишини қандай қабул қилдингиз?

- Буни Дониёрнинг ўзи хоҳлади. Чунки у етакчи ўйинчи ҳисобланмасди. Шунинг учун бошқа жамоага кетишни маъқул кўрди. Мен ўйлайманки бу тўғри қарор. Чунки биз Дониёрни кетишини катта йўқотиш деб ҳисобламаймиз.

- Эндиликда “Насаф” таркибини қандай кучайтирмоқчисиз?

- Жамоамиз кўп ўйинчиларни йўқотди. Уларни тўлдириш учун малакали футболчилар керак бўлади. Менинг фикримча маҳаллий ўйинчиларни тарбиялашга анча вақт кетади. Биз “Насаф”га хориж футболчиларини жалб қилишимиз керак деб ўйлайман.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +39   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика