UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2

"Насаф": Ёш футболчиларимиз халқаро турнир ғолиби Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчиларимиз халқаро турнир ғолиби

“Насаф” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоаси

Яқинда, Киев шахрида Украинада хизмат кўрсатган мураббий Владимир Киянченко хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро  турнирида иштирок этиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.
 
Шуҳрат Бўриев ва Элдор Мойлиев мураббийлигидаги жамоа аъзолари гарчи мусобақани мағлубият билан бошлаган бўлишсада, кейинчалик деярли барча ўйинларни ғалаба билан якунлади. Турнир жадвалида эса биринчи ўринни эгаллади ва юртимизга Кубок билан қайтадиган бўлишди.

Шунингдек мусобақа давомида ўзларининг ижобий томонларини намойиш эта олган Нурбек Ботиров “турнирнинг энг яхши ҳимоячиси” номинациясида ғолиб бўлди. Жамшид Абдуллаев “энг яхши ярим ҳимоячи” дея эътироф этилди.
 
 
Учрашувлар натижалари
 
“Динамо” (Киев) – “Насаф” ФМ   3:0
 
“Кремен”  (Кременчук) – “Насаф” ФМ   0:1.

Гол: Б.Раупов
 
“Арсенал” (Киев) – “Насаф” ФМ     0:2.

Голлар: Ш.Комилов, Б.Раупов.
 
РВУФК (Киев) -  “Насаф” ФМ    1:1.

Гол: Шокиров.
 
“Коноплева” (Россия) -  “Насаф” ФМ  0:1.

Гол: Т.Набиев.
 
ФК “Минск” (Беларус) – “Насаф” ФМ   2:6.

Голлар: Н.Ботиров, Ж.Абдуллаев, А.Неъматов – 4 та.
 
Турнир жадвали
  Жамоа  Т-Н    О
“Насаф”  11-6    13 
“Минск”   12-10  10
“Коноплева”  8-5  12
“Динамо”  8-6  8
РВУФК  6-8  6
“Кремен”  7-9  5
“Арсенал”  0-5  2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика