UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  102 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  16 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

"Насаф": Янги йил янги муваффақиятларга бой йил бўлсин! Янгиликлар

"Насаф": Янги йил янги муваффақиятларга бой йил бўлсин!

Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди. “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

2014 йил клубимиз учун чиндандан муваффақиятларга бой бўлди ва ишқибозларимизнинг ёдида қоладиган йил сифатида эътироф этиладиган бўлди. Хусусан “Насаф” футболчилари ўз тарихларида саккизини марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалини қўлга киритишди. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян 18 та гол билан мамлакат чемпионати тўпурарлари баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Ҳали жамоа тарихида ҳеч бир футболчи шу пайтгача бундай кўрсаткични қайд этмаган эди.  Жамоанинг асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов мамлакат бош жамоасида сардор сифатида майдонга чиқиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш борасида бундан 14 йил олдин қайд этилган рекордни янгилади. Олий лигада “Насаф” ўз тарихида илк марта Тошкентда “Бунёдкор”ни таслим этди. Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида мамлакат биринчилигида “Насаф” футбол мактабининг 1998-99 йилларда туғилган футболчилари олтин медалларга сазовор бўлишди. Қолаверса ўтган йил сўнггида “Насаф” ўринбосарлари учун замонавий қароргох (база) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир сўз билан айтганда, ўтган 2014 йил “Насаф” футбол клуби учун омадли ва ютуқларга бой йил кечди. Янги 2015 йилда ҳам клубимизни бир қатор жиддий мусобақалар кутиб турибди. Уч йиллик танаффусдан кейин “Насаф” яна Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Қолаверса, ички мусобақаларда ҳам жамоа ўз олдига фақат юксак мақсадларни қўяди. Бу йўлда жамоамизга Янги йилда янги омадлар, янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз.Янги йилнинг илк янги ҳафтаси бошланди.  “Насаф” футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келган янги 2015 йил билан чин дилдан муборакбод этади.

 

2014 йил клубимиз учун чиндандан муваффақиятларга бой бўлди ва ишқибозларимизнинг ёдида қоладиган йил сифатида эътироф этиладиган бўлди. Хусусан “Насаф” футболчилари ўз тарихларида саккизини марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалини қўлга киритишди. Жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян 18 та гол билан мамлакат чемпионати тўпурарлари баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Ҳали жамоа тарихида ҳеч бир футболчи шу пайтгача бундай кўрсаткични қайд этмаган эди.  Жамоанинг асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов мамлакат бош жамоасида сардор сифатида майдонга чиқиш билан бирга ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш борасида бундан 14 йил олдин қайд этилган рекордни янгилади. Олий лигада “Насаф” ўз тарихида илк марта Тошкентда “Бунёдкор”ни таслим этди. Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида мамлакат биринчилигида “Насаф” футбол мактабининг 1998-99 йилларда туғилган футболчилари олтин медалларга сазовор бўлишди. Қолаверса ўтган йил сўнггида “Насаф” ўринбосарлари учун замонавий қароргох (база) қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бир сўз билан айтганда, ўтган 2014 йил “Насаф” футбол клуби учун омадли ва ютуқларга бой йил кечди. Янги 2015 йилда ҳам клубимини бир қатор жиддий мусобақалар кутиб турибди. Уч йиллик танаффусдан кейин “Насаф” яна Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Қолаверса, ички мусобақаларда ҳам жамоа ўз олдига фақат юксак мақсадларни қўяди. Бу йўлда жамоамизга Янги йилда янги омадлар, янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика