UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  0 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  0 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  3 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6

«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди Янгиликлар

«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди

«Насаф» футбол клуби ўтган мавсумда жамоа сафида дебют мавсумини ўтказган ва мухлислар эътиборини қозонган уч футболчи билан келишув узайтирилди.

Ҳусайн Норчаев, Абубакрризо Турдиалиев ҳамда Муродбек Хўжамбердиев билан ўртадаги шартнома муддатлари 2023 йил охиригача узайтирилди. Ўзингизга маълум, ўтган мавсумда Ҳусайн Норчаев учала жамоамиз таркибида ҳаракат қилиб, ҳар учала жамоа билан ҳам соврин ютган футболчига айланганди. Норчаев дебют мавсумдаёқ Суперлигада учта гол уришга эришган. Абубакрризо Турдиалиев ҳам Суперлигада иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоамизнинг яна бир умидли футболчиси Муродбек Хўжамбердиевни Суперлигадаги ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олди деб бемалол айтиш мумкин.

«Насаф» футбол клуби раҳбарияти ҳозирги кунда бир қатор етакчи футболчилар Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан ҳам музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг сиз азиз мухлисларга бу ҳақида маълумот берамиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  


Абубакризо Турдиалиев


Ҳусайин Норчаев


Муродбек Хўжамбердиев

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика