UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  0 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  7 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  6 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  6 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди" Янгиликлар

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди"

Қаршининг "Насаф" футбол клуби молиявий танг аҳволга тушиб қолгани охирги пайтларда тез-тез қулоққа чалиняпти.

Ҳатто вазият шу даражага бориб етганки, клуб ўз ўринбосарларини зўрға сафар ўйинларига юбормоқда. Маълумки, "Насаф" ёшлари эртага Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади. Аввалига ўринбосарлар пул муаммоси туфайли сафар учрашувига бора олмайди деган хабар чиққанди.

Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф" ПФК спорт директори Виталий Ни билан боғландик. Виталий Николаевич бу борада шундай деди:

"Клубимизда чиндан ҳам молиявий муаммолар борлиги қуруқ гап эмас. Ҳатто ўринбосарларни Олмалиққа қандай юбориш ҳақида ўйлаб қолдик. Аммо ҳозирги пайтга келиб масала ҳал бўлди ва ёшларимиз АГМК билан ўйинга боришади. Мен бу ҳақда ёшларимиз мураббийи Зафар Холмуродов билан гаплашдим, унга жамоа Олмалиққа боришини айтдим. Энди бўлса футзал жамоамиз масаласини ҳал қилиш қолди".

"Насаф" футзал клуби навбатдаги турни 29-30 апрель кунлари сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Эндиликда футзалчиларнинг Жиззахга бориши сўроқ остида қолган. Лекин Виталий Нининг айтишича, тез орада бу масала ҳам ҳал бўлиши кутилмоқда.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика