UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  0 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  33 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди" Янгиликлар

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди"

Қаршининг "Насаф" футбол клуби молиявий танг аҳволга тушиб қолгани охирги пайтларда тез-тез қулоққа чалиняпти.

Ҳатто вазият шу даражага бориб етганки, клуб ўз ўринбосарларини зўрға сафар ўйинларига юбормоқда. Маълумки, "Насаф" ёшлари эртага Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади. Аввалига ўринбосарлар пул муаммоси туфайли сафар учрашувига бора олмайди деган хабар чиққанди.

Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф" ПФК спорт директори Виталий Ни билан боғландик. Виталий Николаевич бу борада шундай деди:

"Клубимизда чиндан ҳам молиявий муаммолар борлиги қуруқ гап эмас. Ҳатто ўринбосарларни Олмалиққа қандай юбориш ҳақида ўйлаб қолдик. Аммо ҳозирги пайтга келиб масала ҳал бўлди ва ёшларимиз АГМК билан ўйинга боришади. Мен бу ҳақда ёшларимиз мураббийи Зафар Холмуродов билан гаплашдим, унга жамоа Олмалиққа боришини айтдим. Энди бўлса футзал жамоамиз масаласини ҳал қилиш қолди".

"Насаф" футзал клуби навбатдаги турни 29-30 апрель кунлари сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Эндиликда футзалчиларнинг Жиззахга бориши сўроқ остида қолган. Лекин Виталий Нининг айтишича, тез орада бу масала ҳам ҳал бўлиши кутилмоқда.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика