UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  29 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви чипталари эртадан сотувда Янгиликлар

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви чипталари эртадан сотувда

Теглар :  НасафШўртан
Хабарингиз эртага яъни 5 март куни Олий лига -2016 футбол мавсуми бошланади.


Ўзимизни футболни соғинган футбол ишқибозлари учун бу қувонарли воқеадир. Юртимиз футбол ишқибозлари ўз севикли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ошиқишади.

Қарши шаҳрида эса  катта футбол байрами давом этади, 6 март куни “Насаф” жамоаси ўз майдонида воҳамизнинг олий лигадаги яна бир вакили Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ва ниҳоят, шу куни “Насаф” сафига жорий мавсумдан келиб қўшилган черногориялик легионер футболчи -Деян Больевични ўйинига гувоҳ бўлишлари мумкин. Рўзиқул Бердиевнинг жамоага ўйинчи танлашда адашмаслигини ҳисобга олсак, бу ўйинчидан кўп сюрпризлар кутиш мумкин.

“Насаф” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни режалаётган мухлислар эртадан яъни 5 март шанба кунидан “Марказий” стадион қошидаги кассалардан чипта харид қилишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардикки, ўтган “Насаф”-“Ал-Аҳли” учрашувида қалбаки чипталар билан стадионга келган мухлислар ҳам аниқланган. Шунинг учун ўйинга чипталарни фақат стадион кассаларидан харид қилишингизни сўраймиз. Чунки, шаҳарнинг бошқа жойларида чипталар сотуви ташкил этилмайди. Бошқа жойда харид қилган чипталарингиз қалбаки бўлиши мумкин, эҳтиёт бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига -2016, 1-тур доирасидаги “Насаф” – “Шўртан” учрашуви 6 март якшанба куни соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика