UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  0 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  0 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  11 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  8 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  4 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  2 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   7 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  6 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  3 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  9 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  6 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  12 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  12 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26

"Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади

Теглар :  НасафАл АйнОЧЛ
ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур доирасидаги "Насаф" ҳамда "Ал Айн" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 1-дақиқасида "Насаф" бурчак зарбаси тепди. Артур Геворкяннинг ошириб берган тўпидан сўнг Бобир Абдихолиқов боши билан Мақсуд Каримов томон тўпни узатди ва Макс гол урди - 1:0!

32-дақиқада Данило Асприлла ҳимоячилардан жуда осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:1. Ўйинда бошқа гол урилмади.


"Насаф" гуруҳдан чиқиши учун сўнгги турда БААда "Ал Айн"ни мағлуб этиши ва "Ал Аҳли" охирги турда мағлуб бўлиши лозим.


ОЧЛ-2016

"D" гуруҳи, 5-тур.

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Айн" (БАА) 1:1

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

Қарши, “Марказий” стадион. 10952 томошабин

Голлар: Мақсуд Каримов (1), Данило Асприлла (32)

Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Банг Ги Ёл, Сонг Бонгкуэн (ҳаммаси Ж.Кореядан)

Захира ҳаками:  Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов - 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 5.Ильдар Маматказин, 4.Мақсуд Каримов, 31.Сайдулло Раҳматов - 17.Артур Геворкян, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 18.Баҳром Абдурахимов - 21.Азамат Алланиязов (14.Шароф Муҳитдинов, 73), 45.Бобир Абдихолиқов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 38.Дониёр Нарзуллаев,16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 42.Нижмиддин Нормуродов.

"Ал Айн": 17.Халид Эйса. 5.Исмоил Аҳмад, 6.Фелиппе Бастос, 9.Дуглас (11.Саид Алкатхеери, 90+3), 10.Омар Абдулраҳмон, 18.Диаки Иброҳим (13.Аҳмед Барман, 62), 19.Моҳанад Салим, 23.Моҳамед Аҳмад,  29.Ли Мёнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлла (8.Рашид Эйса, 77).

Захира: 22.Ал Тенайжи, 4. Саид Мусаббеҳ, 20.Ҳелал Саид, 77.Моҳамед Фавзи.

Огоҳлантиришлар: Диаки Иброҳим 7, Фелиппе Бастос 49, Исмоил Аҳмад 50.










Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика