UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Насаф" ўз майдонида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Теглар :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби бугун ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашди.

Мазкур беллашувда тошкентликлар 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Айтиш мумкинки, бу "Насаф" учун умуман кутилмаган мағлубият бўлди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Насаф" сўнгги бор 2014 йилнинг 15-турида ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлган экан. Ўшанда Тошкентнинг бошқа бир клуби "Локомотив" Қаршида мезбонлар устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг "Насаф" ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, тўрт бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган. Жамоа 2015 йил ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, иккита ўйинда ютқазиб қўйган: "Пахтакор" (0:1) ва "Металлург" (0:1). 2016 йил эса "аждарлар" ўз уйларида битта учрашувда мағлуб бўлишган: "Локомотив" (1:2). Ўтган йил ҳам жамоа фақат битта учрашувда имкониятни бой берди: "Бунёдкор" (0:1). Демак, 2:5 ҳисобидан кейин "Насаф" олий лигада 50та ўйин ўтказишга улгурганди.  

Бу мавсум ҳисобидан бугунги ўйин "Насаф"нинг ўз майдонидаги 11-баҳси бўлди. Бунгача ўтказилган 10та беллашувнинг учтасида "Насаф" ютқазиб қўйди: "Сўғдиёна" (1:2), "Пахтакор" (2:3) ва АГМК (0:2). Бугунги ўйиндан кейин уйдаги мағлубиятлар сони тўрттага етди ва шундай қилиб Қаршидаги 60та учрашувдан сўнг "Насаф" яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика