UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  20 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  8 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3

"Насаф" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди, жамоага Абрамов келган Янгиликлар

"Насаф" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди, жамоага Абрамов келган

Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳрида бугун Суперлиганинг икки клуби ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қаршининг "Насаф" ҳамда Бекободнинг "Металлург" жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик ўйинида биргина гол баҳс тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг 2-дақиқасида "Насаф"нинг марказий нуқтадаги универсал футболчиси саналган Ғолиб Ғайбуллаевнинг голи "аждарлар"га ғалаба келтирди.

Шуни қайд этиш керакки, "Насаф" сафида ушбу баҳсда бир қатор ёшлар ва кўрикдан ўтаётган янги легионер футболчи майдонга тушган. "Насаф"га ўз хизматларини таклиф этган россиялик ҳужумчи Николай Абрамов захирадан майдонга тушди. Ҳозирча ушбу футболчи жамоада кўрикда бўлиб турибди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига кетган Умид Эргашев, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов эса яқин кунларда жамоа лагерига келиб қўшилишади.

"Насаф" эртага Тошкентда норматив тестларни топширади.

"Насаф"нинг спарринг рақиби бўлган "Металлург" жамоасида сафида ҳам бир қатор ўзгаришлар руй берган. Хусусан жамоа таркиби "Пахтакор"дан келган Станислав Андреев, "Нефтчи"да мавсумни бошлаган Аваз Агалиев, "Қўқон-1912"да ўйнаган Баҳодир Пардаев ва АГМКда тўп тепган Отабек Зокировлар билан бойитилган.


Ўртоқлик учрашуви.

"Металлург" - "Насаф" 0:1

Гол
: Ғолиб Ғайбуллаев (2)

"Насаф"
: Санжар Қувватов (Машҳуржон Муҳаммаджонов, 80), Сайдулло Раҳматов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Бобир Давлатов (Худоёрхон Саъдуллаев, 77), Ислом Рашидхонов (Сардор Саъдуллаев, 84), Шерзод Темиров (Николай Абрамов, 62).

Рейтинг: -132   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика