UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  1 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  6 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз! Янгиликлар

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг моҳир футболчиларидан саналган Одилжон Ҳамробековнинг таваллуд айёми куни. Одилжон бугун 22 ёшни қарши олди.

“Насаф” футбол мактабидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат клубимиз шаънини ҳимоя қилаяпти, балки терма жамоамиз сафида ҳам тўп тепиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда у U-23 терма жамоамиз сафида чемпионликни қўлга киритди ва бу чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Бугун Одилжон ўз туғилган кунини Ватанидан олисда нишонламоқда. Шунингдек бугун у яна бир маъсулиятли ўйинда майдонга ҳам тушади. Умид қиламизки, жамоадошлари бугун унга “ҒАЛАБА” совғасини тақдим этишади.

Клубимиз раҳбарияти номидан, мураббийлар ва футболчиларимиз, ҳамда клубимиз жамоаси номидан, шунингдек минг-минглаб футбол ишқибозлари номидан, Одилжонни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Ишонамизки, бу футболчимиз ҳали кўп йиллар, ўз ўйини билан ўзбек футбол ишқибозларини хурсанд қилади.

Одилжон, туғилган кун муборак бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

 

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика