UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  0 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  0 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  12 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  4 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   7 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  3 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  19 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  5

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади Янгиликлар

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади

Теглар :  Насаф
“Насаф” жамоаси футболчилари қисқа таътилдан сўнг ўз қароргоҳида йиғилишиб, кечадан машғулотларни бошлаб юборишди.

Албатта, клубимиз мухлисларини жамоа сафига янги қўшилган футболчилар қизиқтириши турган гап. Ўзингизга маълум, яқинда клубимиз билан шартнома тузган тажрибали ярим ҳимоячи Фозил Мусаев бугундан сафимизда машғулотларга киришди.

Ўтган йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритган россиялик марказий ҳимоячи Игорь Голбан ҳам бугун жамоамиз билан машғулотларда иштирок этди.

Биринчи даврада “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Никита Павленко ва дарвозабон Максим Криушевлар ҳам жамоамиз билан шуғулланишмоқда.

“Насаф” жамоаси иккинчи давра бошидан ўз таркибини янада кучайтириш мақсадида, кўпдан буён мураббийларимиз кузатувида бўлган яна икки нафар европалик легионер футболчилар жамоамизга таклиф этилган. Булар, марказий ҳужумчи Драган Херан ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилувчи - Огнен Красичлардир. Иккаласи ҳам Сербия Республикасидан. Ушбу футболчилар шу кунларда Қаршига етиб келишади ва жамоамиз сафига қўшилишади. Улар ҳақида кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

Ўтган йилги мавсумда жамоамиз сафида ҳаракат қилган ёш иқтидорли ҳимоячимиз Одил Ҳамробеков ҳам якка ҳолда машғулотларни бошлаб юборган. Унинг ҳам иккинчи даврада жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.

Биринчи давранинг сўнгги учрашувларида жароҳатлари боис жамоамизга ёрдам бера олмай қолган футболчилардан Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматовлар ҳам  жамоамиз билан бирга машғулотлар ўтказишмоқда.

Ўзингизга маълумки, Элдорбек Суюнов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан бирга бўлиб турибди. Шунингдек Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев ва Умид Эргашевлар, Б.Абдураимов бошчилигидаги U-19 терма жамоа сафида  тайёргарлик йиғинида иштирок этишмоқда.

Клубимизда селекция ишлари давом этмоқда, шунинг учун яна янги футболчилар сафимизга қўшилиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика