UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  2 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  3 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0

"Насаф" кубок финалига қандай етиб келди? Янгиликлар

"Насаф" кубок финалига қандай етиб келди?

Бугун Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари мамлакат кубоги учун майдонга тушишади.
Жамоалар ҳал қилувчи баҳсга қай тариқа етиб келишгани, ўтган мавсумлардаги иштироклари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Дастлабки қисмда финалнинг номинал мезбони ҳисобланган “Насаф”нинг босиб ўтган йўли ҳақида маълумот берамиз.

Бу йилги Ўзбекистон кубогини “Насаф” 1/16 финал босқичидан бошлади. Дастлабки босқичда қаршиликлар биринчи лига иштирокичиси “Регистон” томонидан айтарли қаршиликка учрашмади. 6 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган ўйин баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари майдон эгаларини 6:1 ҳисобида таслим қилишганди. Кубок финалчиси таркибидан голларни Фаррух Сайфиев, Азамат Алланиёзов, Алишер Юсупов, Сухроб Неъматов, Зоҳид Абдуллаев ва Лазиз Убайдуллаев уришганди.

Нимчорак финалда эса воҳа дербиси кузатилди. “Насаф”га бу сафар Ғузорнинг “Шўртан” клуби рақиблик қилди. Қаршида кечган дастлабки ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоев ўз номларини таблога ёзиб қўйишган. Жавоб баҳсида эса Артур Геворкян томонидан урилган гол “Насаф”га яна ғалаба келтирган – 1:0.

Кейинги босқичда “Насаф” Ўзбекистон кубогининг икки карра соҳиби Фарғонанинг “Нефтчи” клуби билан беллашди. Таъкидлаш лозимки, воҳа клуби ярим финал тақдирини Фарғонада бўлиб ўтган дастлабки ўйинда деярли ҳал қилиб қўйганди. Сабаби “Нефтчи” ўз уйида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Зоҳид Абдуллаев ва Сухроб Неъматов меҳмонларга ғалаба келтирганди. Жавоб баҳсида эса кутилганидек “Насаф” зафар қучган (3:1) ва ярим финалга йўл олганди. Бу сафар ҳам Зоҳид Абдуллаев “Нефтчи”ни ранжита олганди, бир эмас икки марта. Шунингдек Шоҳруҳ Гадоев ҳам фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилган.

Ярим финалда Рўзиқул Бердиев шогирдлари қаршисидан амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор” чиқди. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаган ва барча масала Қаршидаги жавоб баҳсида ҳал бўлиши маълум бўлганди. Қаршида бўлиб ўтган ўйинда Артур Геворкян белгиланган иккита пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини финалга олиб чиққанди – 2:0. “Насаф” шу тариқа кетма-кет учинчи марта мамлакат кубогининг ҳал қилувчи учрашувида иштирок этиши маълум бўлди.



Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. 06.04.2013.
“Регистон” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) – 1:6.
Голлар:
А. Ҳабибов (32) – Ф. Сайфиев (9), А. Алланиёзов (22), А. Юсупов (40), С. Неъматов (43, пенальти), З. Абдуллаев (54), Л. Убайдуллаев (63).
“Насаф”: Наумов, Бердимуродов, М.Каримов, Қораев (Жўрабоев, 57), Камолов, Убайдуллаев, Юсупов (Аъзамов, 79), Бойматов, Ф.Сайфиев, Алланиёзов (З.Абдуллаев, 46), Неъматов.
Огоҳлантиришлар: Д. Азимов (20), М. Аҳмедов (38) – Р. Бердимуродов (14).
Четлатиш: Д. Азимов (иккинчи огоҳлантириш, 43)

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. Биринчи учрашув. 28.04.2013.
«Насаф» (Қарши) – «Шўртан» (Ғузор) 2:0
Голлар
: Алланиёзов (23), Гадоев (50).
«Насаф»: Суюнов, М.Каримов, Қораев, Шомуродов, Геворкян (Камолов, 90), Бойдуллаев, Гадоев (Ф.Сайфиев, 88), Юнусов, Муҳаммадиев, Ҳамробеков, Алланиёзов (Неъматов, 76).
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (52) - Фоменко (15), Ш.Жумабоев (79).

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. Жавоб учрашуви. 17.05.2013
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) 0:1
Гол:
Артур Геворкян (63).
«Насаф»: Суюнов, Бердимуродов, М.Каримов, Камолов, З.Абдуллаев, Геворкян, Бойдуллаев, Юнусов (Бойматов, 73), Муҳаммадиев, Ҳ.Каримов, Неъматов (Шомуродов, 63).
Огоҳлантиришлар: Отақулов (12), Отахонов (18), Леус (61) – М.Каримов (20), З.Абдуллаев (56).
Четлатиш: З.Абдуллаев (78)

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Биринчи учрашув. 14.06.2013.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши) 0:2
Голлар
: З.Абдуллаев (3), Неъматов (77).
«Насаф»: Суюнов, М.Каримов, Қораев, Шомуродов, З.Абдуллаев (Неъматов, 67), Геворкян (Убайдуллаев, 77), Бойдуллаев, Юнусов, Муҳаммадиев (Аъзамов, 71), Ҳ.Каримов, Ф.Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: И.Бобохонов (10), Ш.Пўлатов (15), М.Низомитдинов (19), С.Асқаралиев (53) - А.Геворкян (19), Э Бойдуллаев (59), Ш.Муҳаммадиев (68).

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал. Жавоб учрашуви. 24.06.2013.
«Насаф» – «Нефтчи» 3:1
Голлар:
З.Абдуллаев (18, 61), Шоҳруҳ Гадоев (75) – Сардор Соибов (72).
«Насаф»: Ҳасанов. Бердимуродов, М.Каримов, З.Абдуллаев (Алланиёзов, 68),  Геворкян, Бойматов, Гадоев, Аъзамов (Ҳ.Каримов, 42), Юнусов (Жўрабоев, 82), Ҳамробеков, Неъматов.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Биринчи учрашув. 30.07.2013
«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 0:0
«Насаф»:
Суюнов, Қораев, М.Каримов, Ҳ.Каримов, Муҳаммадиев, Бойдуллаев, Юнусов, Гадоев, Геворкян, Алланиёзов (З.Абдуллаев, 64), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Д.Шарофетдинов (3), Миладинович (82), Солиев (84), Махарадзе (87).

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви. 20.08.2013
«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:0
Голлар:
Артур Геворкян, (42-пенальти, 82-пенальти)
«Насаф»: Суюнов, М.Каримов, Қораев, Шомуродов (Неъматов, 90), Геворкян, Бойдуллаев, Гадоев (Сайфиев, 60), Юнусов, Муҳаммадиев, Ҳ.Каримов, Алланиёзов (З.Абдуллаев, 78).
Огоҳлантириш: Ф.Сайфиев (83), З.Абдуллаев (85), С.Неъматов (90) -  Мерзляков (24), Д.Ҳошимов (48), Б. Миладинович (52), А.Лобанов (70), Ш. Каримов (75).
Четлатиш: Миладинович (81).


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика