UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  0 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  3 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  34 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  4

"Насаф" клуби тизимида ўзгариш: спорт директори "Андижон"га кетди, янги номзод аниқ Янгиликлар

"Насаф" клуби тизимида ўзгариш: спорт директори "Андижон"га кетди, янги номзод аниқ

Қаршининг "Насаф" клубида спорт директори лавозимида фаолият юритган украиналик мутахассис Николай Минчев кеча қаршиликлар билан расман хайрлашди.

Ўз вақтида "Насаф" сафида тўп тепган собиқ ҳимоячи Николай Минчев Виталий Нидан кейин маълум вақт клубда спорт директори лавозимида ишлади.

Хабарингиз бор, кўп йиллар "Насаф"да спорт директори бўлиб ишлаган Виталий Ни ўтган йили Шамиль Ярулин менежерликдан кетганидан сўнг клубни тарк этганди. Виталий Ни "Насаф"дан кетиб "Қўқон-1912" клубида иш бошлаганди. Куни кеча "Насаф"ни тарк этган яна бир спорт директори ҳам водийдан қўним топди.

Яқиндагина "Андижон"га бош мураббий этиб тайинланган Александр Хомяков Николай Минчевни ўз олдига чақирди ва украиналик мутахассис клубда спорт директори лавомизида иш бошлаши кутилмоқда.

"Насаф"да бўшаб қолган спорт директори лавозимига клуб тизимида кўп йиллардан буён хизмат қилиб келаётган тажрибали мутахассис Юнус Набиев қўйилиши кутилмоқда. Охирги йилларда маркетинг ва матбуот хизмати бўлимларини бошқарган Юнус Набиев эндиликда спорт директори лавозимига ўтиришга асосий номзод.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика