UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  0 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  13 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  2 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?! Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?!

Бугун Суперлигада 13-тур беллашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун жиддий кураш олиб бораётган жамоалардан бири "Насаф" таркибида 2 турдан бери марказий ҳимоячи Алибек Давронов кўриниш бермаяпти. 21 ёшли футболчи охирги марта 10-тур доирасида "Локомотив"га қарши кечган Қаршидаги ўйин (3:0)ни тўлиқ ўтказган эди. Шундан кейин "Сўғдиёна" (0:1) ва "Нефтчи" (1:0)га қарши беллашувларда қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Хўш, Давронов қаерда? "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Алибек шу кунларда Туркияда бўлиб турибди. Футболчи U-23 Осиё кубоги олдидан ҳам тўпиғидан жароҳат олган эди. Бугун Туркияда унинг жароҳатига сўнгги ташхис қўйилиши кутилмоқда. Айнан бугунги ташхисларга қараб ҳимоячининг яқин тақдири маълум бўлади. Алибекнинг Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамиз билан Париж олимпиадасида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳам айнан Туркиядаги тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Алибек Давронов жорий мавсум жароҳатлар сабаб Суперлигада бор йўғи 6та ўйин (1та гол) ўтказди, ОЧЛда эса 3та учрашувда майдонга тушди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика