UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  0 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  14

"Насаф" футбол клуби ишқибозлари Тошкентга жўнаб кетишди Янгиликлар

"Насаф" футбол клуби ишқибозлари Тошкентга жўнаб кетишди

Бугун Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" Марказий стадионида Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Янгиликлар матни Бугун эрта тонгда клуб ишқибозлари фаоллари ўз севикликларини қўллаб-қувватлаш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Ишқибозлар клуби фаоллари эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Марказий стадион ёнида тўпланишди ва улар ўзлари учун ажратилган автобусга жойлашишиб, Тошкент сари йўлга чиқишди.

"Бугунги бўладиган учрашув "Насаф" футбол клуби ишқибозларида жуда катта қизиқиш ўйғотган, бизларда кейинги пайтларда ўз жамоаламизга бўлган ишонч ва яқинлик янада кучайди. Биз бугун бевосита "Пахтакор" Марказий стадионида туриб, севимли бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамизни учрашув давомида қизғин қўллаб турамиз. Ишқибозлар клуби фаолларидан ташқари кеча кечки пайт ва бугун эрталаб жуда кўп сонли мухлислар Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди. Кимлардир шахсий машинасида, кимлардир поездда ва яна кимлардир ҳаво йўли орқали. Умид қиламизки, бизнинг сафимизга ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб туришган бошқа ишқибозлар ҳам қўшилишади. Ҳа, бугун катта ва чиройли футбол ўйинидан баҳраманд бўлсак ажаб эмас. Биз жамоамиз томонидан "қора анъана"га чек қўйилишидан умид қилаяпмиз. Зеро, бугунги кунда жамоамиз бу вазифани уддалай олади, биз ишқибозлар бунга ишонамиз",- дейди ишқибозлар клуби фаолларидан бири Зиёдулла Сафаров.

Биз ҳам сайтимиз номидан "Насаф" футбол жамоасига ва унинг мана шундай жонкуяр ва содиқ мухлисларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Олға "аждарлар"!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика