UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  3 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  21 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  3 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  30 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1

"Насаф": "Ал-Жайиш"га қарши тайёргарлик авжида Янгиликлар

"Насаф": "Ал-Жайиш"га қарши тайёргарлик авжида

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси 2014 йил 8 февраль куни Қатарнинг Қатар Юлдузлар Лигаси иштирокчиси "Ал-Жайиш" жамоасига қарши ОЧЛ-2014нинг илк плей офф учрашувини сафарда ўтказишади.
Ушбу муҳим учрашувга тайёргарлик жамоа мураббийлар штабида ҳам айни авж палласига кирган.

"Насаф" жамоаси мураббийлари қўлида аллақачон рақиб жамоа ўйинлари тасвири туширилган дисклар мавжуд. Шунингдек рақиб ўйинчиларининг маҳорат даражалари ҳам чуқур таҳлил қилинмоқда. "Ал-Жайиш" жамоасининг ҳар-бир ўйини мураббийлар штаби томонидан кузатиб борилмоқда. Айни кунларда рақибга қарши назарий тактикалар тузилмоқда. Бу назарий тактикалар Туркияда ва кейинроқ БААда бўладиган йиғинларда жамоа ўйинчиларига пухта сингдирилади ва вазифалар белгиланади.

Маълумингизким, "Ал-Жайиш" сафида кўплаб хорижий футболчилар фаолият юритишади. Ҳозирги пайтда ҚЮЛсида давра оралиғи танаффуси давом этмоқда. "Ал-Жайиш" жамоаси 13 турдан сўнг 24 очко тўплаб лига турнир жадвалини 3-поғонасини банд этиб турибди. Улар 13 учрашувнинг 7тасида ғалаба қилишган, 3 учрашувда дуранг ва яна 3 учрашувда мағлубиятга учрашган. "Ал-Жайиш" жамоаси навбатдаги 14-турни 10-январь куни ўз майдонида, ҚЮЛ турнир жадвалини 8-поғонасини банд этиб турган "Ал-Араби" жамоасига қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз, Қатар юлдузлар лигасида ҳам худди ўзимиздагидек 14та жамоа иштирок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика