

Кепа доимий ўйин амалиётига эга бўлиш ва Испания терма жамоаси таркибида Қатардаги ЖЧга йўл олишни хоҳламоқда.
Хабарларга кўра, "Челси" Аррисабалага "Наполи"да ўйнаётганида, унинг 75% маошини тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Челси"га 2018 йилнинг ёзида "Атлетик"дан 80 миллион евро эвазига ўтган ҳолда, дунёнинг энг қиммат дарвозабонига айланганди.



