"Наполи" футболчисини 100 миллион евро эвазига ПСЖга қўйиб юборишга тайёр

Alisher
15 июн 2019, 15:10
"Наполи" ҳужумчи Лоренцо Инсиньени ПСЖга сотиб юбориши мумкин.

Хабарларга қараганда, неаполликлар раҳбарияти футболчини 100 миллион еврога баҳолашмоқда. Футболчининг Италия клуби билан шартномани янгилаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

28 ёшли футболчи "Наполи" тарбияланувчиси ҳисобланади. У турли йиллар мобайнида "Кавесе", "Фоггия" ва "Пескара" клубларида ижара асосида тўп тепган.

2012 йилдан эса Италия терма жамоаси футболчиси саналади.

Футболчи жорий мавсум "Наполи" ва Италия терма жамоаси сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 6та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›