“Наполи” асосий футболчисидан иккита ўйинга айрилди
28 сен 2019 09:30
Янгиликлар
“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали Италия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Кальяри”га қарши баҳсда спортга хос бўлмаган ҳарракатлари учун қизил карточка билан жазоланган эди. Маълум бўлишича, Кулибали учрашув ҳаками Марко ди Беллони ҳақорат қилган. Шу боисдан унга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ҳимоячи мазкур иши учун 2 та ўйинга дисквалификация олди. Камига 10 минг евро жаримага тортилди.
Фикрлар