UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Нани: “Фернандешга “Сити”га эмас, “Юнайтед”га ўтиши кераклигини айтгандим” Янгиликлар

Нани: “Фернандешга “Сити”га эмас, “Юнайтед”га ўтиши кераклигини айтгандим”

“Орландо Сити” ярим ҳимоячиси Луиш Нани “Манчестер Юнайтед” футболчиси Бруну Фернандеш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Спортинг”да у билан бирга тўп тепганимда Брунунинг қанчалик иқтидорли футболчи эканлигига гувоҳ бўлгандим. Баъзида машғулотларда мен уни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундардим, чунки унга айнан шу жиҳат етишмасди. 

Ўшанда унга энг яхши вариант Англияда тўп тепиши эканлигини айтгандим. Унинг услубини Туманли Албионда жуда қадрлашади. Брунуга  АПЛда узоқ масофадан дарвозага гол киритса, мухлислар ўзига хос тарзда олқишлашларини бу футболчига қўшимча рағбат беришини таъкидлагандим.

Унинг ушбу мамлакатга кетиши ҳақидаги хабарларга кўзим тушиши билан “Сити”га ёки бошқа жамоага ўтма, фақат МЮга бор” дегандим. Орадан икки ой ўтиб, Бруну “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланди. Менинг маслаҳатим амалга ошиб, у “қизил иблислар” сафига бориб қўшилганидан хурсанд бўлдим.

Унинг дебюти омадли чиқди. Янги жамоада Бруну энг яхши ўйинчилардан бири ва голлар уришни бошлади. Ҳаммаси шу тахлит амалга ошганидан хурсандман”, дея Нанининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика