UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Наманганда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар бошланди Янгиликлар

Наманганда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар бошланди

Теглар :  НаманганЎФА
Республикамиз мураббийлар касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги семинар бугун Наманганда бошланди.

Аввалроқ бундай семинарлар Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилганди.
Семинарни Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти Баҳром Холмирзаев очиб берди. Шундан сўнг вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўз олиб, мураббийларга семинар мазмун моҳияти ҳақида маълумот берди. Семинарга раҳбарлик қилаётган ЎФА бўлим бошлиғи Шавкат Имамов сўзга чиқиб, мураббийларни тайёрлашни янги тизими ишлаб чиқилган бўлиб уларни малакасини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширлаётганлигини эътироф этди.


Семинар давомида Шавкат Имамовга ҳамроҳлик қилаётган ОФК йўриқчиси Дмитрий Ким ҳам сўзга чиқиб, талабга жавоб бермаган мураббийларни маълум вақтга фаолиятдан четлаштириш ҳақида айтиб ўтди.

Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика