UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Модрич фаолиятини кутилмаган чемпионатда давом эттириши мумкин  0 09:30Раулни ўрнини ким эгаллагани маълум бўлди  0 09:02“Рома“ янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин  2 08:34"Андижон"нинг етакчиларидан бири Москвада операция қилинди   2 08:07“Челси“ ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоа  4 07:41Саудия Пролигасининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  48 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  4 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  6 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  12 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  10 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  4 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2

Наманган футболи туб ислоҳот остонасида. Хайрулла Ҳайитбоевичнинг янги лойиҳаси Янгиликлар

Наманган футболи туб ислоҳот остонасида. Хайрулла Ҳайитбоевичнинг янги лойиҳаси

Куни кеча Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Odil Cup-2019" мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг шахсан ўзи иштирок этди.

Эътиборлиси шундаки, тақдирлаш маросими якунига етгач Наманган вилоятининг барча туман ҳоким ўринбосарлари, вилоят молия бошқармаси вакиллари, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят 2-лига иштирокчилари мураббийлари, вилояти БЎСМ директор ва футбол мураббийлари қатнашдилар. Бундай тадбир Ўзбекистонда илк маротаба Наманганда бўлиб ўтди. 

Таҳлилий-танқидий йиғилиш давомида Хайрулла Ҳайитбоевич сўнгги йилларда Наманган футболидаги оғриқли муаммо - болалар футболига кенг тўхталиб ўтди. Наманганда бўлиб ўтаётган мусобақада пойтахт клуби Фарғона вилояти жамоаси билан ўйнаганидан уялиши кераклиги, шунча наманганлик ёшлар имкон қидириб пойтахтга кетиб қолаётганини куюниб гапирди. 

"Қачон Наманган вилоятини яна кучлилар қаторига олиб чиқамиз, қачонки пойдеворни мустаҳкамласак. Бирлашадиган пайт келмадими? Нима учун вилоят 2-лига мусобақаси савияси тушиб кетди. Арзимаган харажатга эга мусобақага баъзи туманлар жамоа қўймади, нега? Бундай аҳволда қандай қилиб "Навбаҳор"ни ТОП жамоага айлантирамиз. Ҳар йили янгидан харажат қилинади, янгидан ўйинчилар олинади. Ўзимизнинг болалар қани? БЎСМ мураббийларининг малакаси тушиб кетган, директорлар уларнинг устида ишламай қўйди", - дея куйиниб гапирди ҳоким.

Ҳоким Наманган футболининг 10 йиллик дастурини оммага тақдим қилди. Дастур қуйидаги бўлимлар асосида кетма-кетликка эга.


НАМАНГАНДА 2019-2029 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҲУДУД ФУТБОЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ

1. ВИЛОЯТ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИ

2. ШАҲАР ВА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ

3. НАМАНГАН МОДЕЛИНИ ЯРАТИШ

4. МУРАББИЙЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 

5. БЎСМ, ИБЎСМ, ИНТЕРНАТ-ЛИЦЕЙ ВА КОЛЛЕЖ 

6. 2-ЛИГА ва “НАВБАҲОР” ЎРИНБОСАРЛАРИ 

7. АСОСИЙ ТАРКИБ

Дастур асосида 2 ой давомида Наманган футболи мониторинг қилинади. Ҳар бир шаҳар, ҳар бир туман ва ҳар бир қишлоқдаги мактабларда энди селекция ишлари олиб борилади. Бу борада Наманган футболининг яқин ўтмишдаги юлдузи Шуҳрат Мирхолдиршоевга катта топшириқ берилди. 20 августга қадар барча наманганликлар келишган ҳолда якуний иш режасини тақдим этишлари керак бўлади. 

Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам вилоятда футболни ривожлантириш йўлида қўлидан келган барча ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.

2019 - 2020 (куз - баҳор) мавсумида ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатган 3 нафар БЎСМ маъмурига хорижга дам олиш учун чипта тақдим этилиши маълум бўлди. Рағбат орқали, БЎСМ фаолиятларини яна аввалги ҳолатига олиб чиқиш бош мақсад. Энди Республикадаги энг яхши мусобақаларга Наманган вилояти мезбонлик қилади ва бу ишларга Одил Аҳмедов ҳомийлик қилади. Ҳар йили энг яхши наманганлик болалар мураббийлари хорижда ташкил қилинадиган савияли мусобақаларга малака оширгани юборилади.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика