UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5

Наҳотки? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди Янгиликлар

Наҳотки? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди

Теглар :  Навбаҳор
Олий лиганинг 14-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйиннинг 83-дақиқасида Неманья Йованович гол урганидан сўнг майдон эгалари ғалабага жуда яқин туришганди. Бироқ 90+2-дақиқада Шавкат Муллажонов тўп киритгач, баҳс дуранг билан якун топди.

Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг кетма-кет ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди. Бу жамоа сўнгги бор 7-турда "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кейинги учрашувларда "Навбаҳор" бешта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлди. Қизиғи шундаки, жамоа ўз майдонидаги охирги тўрт учрашувни дуранг билан якунлади.

"Навбаҳор" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этганидан сўнг "Локомотив", "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" клублари билан дуранг ўйнади. Қизиқ жиҳати, мана шу тўртта баҳсдан учтаси 1:1 ҳисоби билан тугади.

Лекин иккинчи томондан "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда мағлуб бўлмади. "Навбаҳор"дан ташқари ўз майдонида ҳали ютқазмаган яна учта жамоа бор - "Локомотив", "Насаф" ва "Олмалиқ". Илҳом Мўминжонов шогирдлари биринчи давранинг охирги учрашувини сафарда "Насаф"га қарши ўтказишади. Бу ўйин 25 июнь куни бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика